Samsung компанияси Филиппинда жуда арзон, янги Galaxy J1 Mini смартфонини намойиш қилди. Қурилманинг техник кўрсаткичлари оддий, шунинг учун янги телефоннинг юқори самарадорлиги ҳақида гапиришга ҳожат йўқ. Смартфон Android 5.1 Lollipop операцион тизими остида ишлайди, 3-авлод тармоқларини қўллаб-қувватлайди ва 1 500 мА-соат сиғимга эга аккумулятор билан жиҳозланган. Унинг қуввати 3G орқали гаплашиш режимида 8 соатга етади. Galaxy J1 Mini ташқи кўринишидан Galaxy J1 Nxt смартфонига ўхшашдир.

Смартфон 800х480 пикселли 4 дюймли TFT-дисплей, 1,2 ГГц такт частотасига эга 4 ядроли процессор, 768 Мб тезкор хотира, 8 Гб ички ўрнатилган хотира, microSD хотира карталари учун слот, 5 Мп ли асосий ва 0,3 Мп ли олд камера, SIM-карта учун иккита слот, GPS, ГЛОНАСС, Wi-Fi 802.11n, Wi-Fi Direct ва Bluetooth 4.0. модулларига эга.

Samsung Galaxy J1 Mini нархи ҳақида ҳозирча ҳеч нарса айтилмаган. Таъкидлаш жоизки, янги смартфонга ўхшаш бўлган Galaxy J1 Nxt смартфони нархи 88 долларга яқин туради, шунинг учун янги қурилманинг нархи ҳам шу атрофда бўлиши тахмин қилинмоқда.