Швейцария Нигерияга собиқ диктатор ҳисобидаги 321 млн долларни қайтаради

Жаҳон 09 Март 2016 1451

Собиқ нигериялик диктатор Сани Абачининг 321 миллион доллар миқдоридаги авуарлари (фр. avoir — бойлик, мол-мулк, актив) Нигерияга қайтарилади.

Ушбу мазмундаги келишув Швейцария ташқи ишлар вазири Дидье Буркхалтернинг 8 март куни Абужага ташрифи чоғида имзоланди.

Вазир қайтариладиган пуллар, ҳужжатда кўрсатилганидек, ижтимоий дастурларни қўллаб-қувватлаш йўлида сарфланади, дея умид билдирган.

Швейцария Абачининг авуарларини унинг юртига қайтарган биринчи мамлакат: 10 йил аввал ҳам 720 миллион доллар Нигерияга қайтарилган.

2014 йилнинг октябрь ойида Женева прокуратураси Абачи оила аъзоларининг қўли остидаги турли ташкилотлардан 300 миллион доллардан ортиқ мулк мусодараси ҳақида хабар қилган. 2006 йили бу маблағлар Женева сўровига биноан Люксембургда қўлга олинган.

Пулларни Африка мамлакатига қайтаришни назарда тутувчи Нигерия ҳукумати ва Абачи оиласи ўртасида 2014 йил июль ойида тузилган келишувдан кейин авуарларни Люксембургдан Швейцарияга олиб келиш ва йўналтириш имкони туғилди.

Келишув шартларига кўра, Нигерия ҳукумати Сани Абачининг кичик ўғли Абба Абачига қарши судга даъво аризаси билан мурожаат қилишдан воз кечди.

Абба Абачи отасининг даврида пулларни ноқонуний айлантиргани учун 2010 йил Женевада шартли судланиб, унга 24 ойлик қамоқ жазоси тайинланган эди.

Сани Абачи (1943-1998) Нигерияда мудофаа вазири, кейин вице-президент вазифаларида ишлаган. 1993 йили ҳарбий тўнтариш амалга ошириб, Муваққат бошқарув кенгаши ва Федерал ижроия кенгаши раиси мансабларини эгаллаб олади. Нигериянинг ҳозирги ҳокимияти ҳисобича, Абачи бошқарув даврида 4 миллиард доллар пулни ўзлаштириб юборган.

Кун янгиликлари
Абитуриент ҳикояси: “Мен ўқув маркази томонидан алдандим”
10:34 / 20.08.2017 29205 Lifestyle
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 42122 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 158132 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 44870 Lifestyle
Ҳафта дайжести: 50 минг сўмлик пул, мактаб формаси, бепарво МИБ, қотил ушланди, кирилл-лотин машмашаси, Барселонадаги теракт...
00:16 88 Жаҳон
Бундеслига. «Боруссия» М ғалаба қозонди, «Айнтрахт» дуранг ўйнади
00:13 1 Спорт
Эрдўған Ғарбнинг Яқин Шарқдаги сиёсатини танқид остига олди
00:02 228 Жаҳон
RAMADA меҳмонхонасида Ҳинд таомлари фестивали ўтказилди
23:52 / 20.08.2017 150 Жамият
Видео: Моғор организмингизга тушса, нима бўлади?
23:32 / 20.08.2017 2623 Lifestyle
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 2559 Жамият
Кўпроқ янгиликлар