8 март оқшомида ўтказилган яна бир учрашувда Европа чемпионлар лигасининг чорак финалига чиққан яна бир жамоа номи аниқ бўлди.

Германияда ўтказилган «Гент»га қарши жавоб учрашувида мезбонларнинг 1:0 ҳисобидаги ғалабаси қайд этилди.

74-дақиқада Шюррле томонидан урилган ягона гол натижада «Вольфсбург»га ғалабани тақдим этди.

Шу тариқа, «Вольфсбург» икки ўйин натижасига кўра чорак финалга йўл олди. 2 ҳафта муқаддам Бельгияда ўтказилган ўйинда ҳам немислар жамоаси 3:2 ҳисобида ғалаба қилганди.

Европа Чемпионлар лигаси, 1/8 финал

Вольфсбург (Германия) – Гент (Бельгия) 1:0 (0:0, 1:0)
Гол: 1:0 – 74 Шюррле.
Вольфсбург – Кастельс, Треш, Кнохе, Данте, Родригес, Луис Густаво, Гилавоги, Шюррле (Шефер, 89), Арнольд (Виейринья, 83), Дракслер (Калиджури, 78), Крузе.
Гент – Зельс, Нильсен, Гершон, Асаре, Ренато Нето, Кумс, Миличевич, Скапини (Фоке, 78), Деягере, Маттон (Сайеф, 68), Саймон (Кулибали, 70).
Дастлабки учрашув – 3:2.