Хитойнинг смартфонлар ишлаб чиқарувчи OnePlus компанияси “Картали уйча” сериалининг тўртинчи мавсумида “кўриниш” бериш учун 300 минг АҚШ доллари миқдорида маблағ сарфлади. Бу ҳақда The Verge хабар бермоқда.

Гап OnePlus One, OnePlus 2 ва OnePlus X смартфонлари ҳақида кетмоқда. Бу фирма учун биринчи марта содир бўлаётган ҳодисадир, чунки шу пайтгача у бирор-бир маҳсулоти рекламасига ёки маркетинг йўналишига бунча кўп пул сарфламаган эди.

Шу билан бирга фирма таклиф қилинган янги тизимга мувофиқ ишловчи смартфонлар ишлаб чиқаришни йўлга қўйди. Фойдаланувчилар навбатга туриб, қурилмани ишлатиб кўришга шошилишди. Бундай усул анча самарали бўлди.