Истанбулдан Парижга парвоз қилаётган Air France авиакомпанияси самолёти йўловчиси кичкина болани қўл юкига яшириб, уни самолёт бортига олиб чиққан, деб хабар бермоқда РИА “Новости” ахборот агентлиги.

ОАВ маълумотларига кўра, воқеа 7 март кечки пайт юз берган. AF 1891 рейси йўловчиларидан бири унинг қўшниси қўл юки сифатида олиб кетаётган сумкада нимадир қимирлаётганини пайқаб қолган. У бу ҳақда бортпроводникларга маълум қилган, улар эса ўз навбатида сумка ичида "1 ёки 2 ёшли болани" аниқлашган.

Аёл ва кичкина йўловчи самолётнинг бошига ўтказилган. Аёл болани қандай қилиб самолётга олиб чиққани айтилмаган.