Даҳшатли автофалокатда омон қолган аёл воқеа жойидан жилмаган ҳолда ўзига оро берди

Жамият 10 Март 2016 12845

Бразилиянинг Сан-Паулу шаҳрида яшовчи, даҳшатли автофалокатда бешикаст омон қолган аёл "ҳайратдан ёқа ушлаган" гувоҳлар кўз ўнгида пачоқланган BMW машинаси бўлаклари орасида ўзининг ташқи кўринишидан хавотирланиб, бамайлихотир ўзига оро бера бошлаган. 

Ушбу нохуш воқеа Сан-Паулу чеккасидаги Салим Фарах Малуфа кўчасида ўтган дам олиш кунлари содир бўлди. BMW 335i эгаси ўзининг дугонасига ўз машинасининг бутун "қудратини" кўрсатиб қўймоқчи бўлган, бироқ навбатдаги машинани қувиб ўтаётганда бошқарувни қўлдан чиқариб, 160 км/соат тезликда кўприкнинг устунига келиб урилган.

Зарбадан автомобилнинг чап томони тўлиқ пачоқланиб, машина сочилиб кетган, ҳайдовчи эса автомобиль ичида қисилиб қолган. Эркак олинган жароҳатлардан воқеа жойида ҳалок бўлган. Бу орада унга ҳамроҳлик қилган аёл автомобиль ўриндиғидан жилмаган ҳолда гувоҳлар кўз ўнгида ўзига макияж қила бошлаган. Аёл йўл-транспорт ҳодисасида майда жароҳат билан чекланиб қолган.

Кун янгиликлари
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 34148 Жамият
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
11:30 / 18.08.2017 72393 Ўзбекистон
Миллий бренд — Fratelli Casa кийимларининг тарихи, бугунги ютуқлари ва келажак режалари ҳақида
11:05 / 18.08.2017 10510 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 136519 Жамият
Шавкат Мирзиёев: «Пастга тушиб, одамларнинг дарди билан яшаш — яккаю ягона ва энг улкан мақсадимиздир»
А серия. «Наполи» ҳам ишончли ғалаба билан старт олди
03:03 61 Спорт
Гулистон туманидаги намунали уйларнинг намунасиз кўчалари. Мутасаддилар бунга нима дейди?
02:35 391 Жамият
Виталий Денисов футболга қайтганидан хурсанд
02:29 185 Спорт
«Агробанк» ҳақми ёки биолаборатория? Зарбдордаги чигал муаммони ким ҳал қилади?
02:25 339 Жамият
«Ўзбекистонда болалар кейинги 5 йил мобайнида боғчага 100 фоиз жалб қилинади» — Президент
Кўпроқ янгиликлар