Филадельфия шаҳар чеккасидаги транзит ишчиси йўлнинг ўртасида 15 минг доллардан ортиқ пул солинган сумкани топиб олди ва уни дарҳол полицияга етказиб берди.

Филадельфия суриштирув ишларининг хабар беришича, Боб Трейси душанба куни тунда ишдан уйга қайтаётган маҳал қора сумкани кўриб қолади. Аввалига у кимдир ҳамёнини тушириб қолдирган деб ўйлайди. Лекин сумкани очиб кўргач, унинг ичида бир нечта долларлар борлигига гувоҳ бўлади.

Жануби-шарқий Пенсильвания йўл транспорти ваколатхонасининг 61 ёшли ишчиси катта миқдордаги пулни кўргач зудлик билан полицияга хабар беради.

Юқори Дарби полицияси коммисари Майкл Читвуднинг сўзларига кўра, бу каби катта миқдордаги маблағни қайтариб бериш Трейсини чинакамига кўнгли тоза инсон эканлигини исботлайди.

Ҳозирча пулни ким қолдириб кетгани маълум эмас.

Трейси қайд этишича, у ярим соат ичида 15 минг долларга эга бадавлат инсонга айланган бўлса-да, турмуш ўртоғи пулларни полицияга қайтариш - энг тўғри йўл эканлигини айтиб ўтган.