GM Uzbekistan экспорт учун мўлжалланган автомобилларига «ЭРА-ГЛОНАСС» тизимини ўрнатади

Иқтисодиёт 10 Март 2016 6154

GM Uzbekistan 2017 йилнинг охиригача Россия бозорига етказиб бериладиган барча автомобилларини «ЭРА-ГЛОНАСС» тизими навигация чипи билан жиҳозлайди. Бу ҳақда "Ўзавтосаноат" АК сайти хабар берган

Хабарда ёзилишича, GM Uzbekistan автомобилларни «ЭРА-ГЛОНАСС» тизими билан жиҳозлаш ишлари 2015 йилда бошланган ва 2017 йилда якунланади. Бу давр ичида жами 53,2 мингдан ортиқ автомобили шу тизим билан таъминланади. Бу мақсадга компания 620 минг доллар йўналтирган. Шунингдек, 8 млн доллар атрофида инвестиция жалб қилинган.

Айни вақтда GM Uzbekistan Асака ва Хоразмдаги заводларида 12 хил атвомобиль ишлаб чиқаради: беш хил седан — Nexia, Cobalt, Lacetti, Gentra ва Malibu, икки кичик автомобиль — Matiz ва Spark, минивэн Orlando, унверсал Captiva, микроавтобус Damas ва унинг юк ташишга мослашган кўриниши Labo. Йилига умумий ҳисобда 250 минг донага яқин автомобиль ишлаб чиқарилишига эришилган. Асакадаги заводдан Nexia, Cobalt, Matiz ва Spark русумларидаги автомобиллар экспорт қилинади.

2015 йилда GM Uzbekistan’нинг Россиядаги сотув ҳажми 46 фоизга пасайди. Яъни, 2015 йилда Россияда GM Uzbekistan қўшма корхонаси томонидан ишлаб чиқарилган 20 451 дона автомобиль сотилди. Компания томонидан 2014 йилда жами 245,7 минг дона автомобиль (2013 йилдагига қараганда 0,1 фоизлик ўсиш) ишлаб чиқарилганди. 2015 йилги кўрсаткичлар эълон қилинмаган, режага кўра Асакадаги заводда 2015 йилда 220 минг дона автомобиль ишлаб чиқарилиши кўзда тутилганди.

Бундан олдинроқ «Ўзавтосаноат» ЖАР, Миср, Габон, Ангола, Кот-д’Ивуар, Кабо-Верде, Мадагаскар ва Ганага синов тариқасида автомобиль етказиб бергани, шунингдек Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган автомобиллар Ироқ, Ливан, Иордания, Тунис, Нигерия ва Ливияга экспорт қилиниши мумкинлиги ҳақида хабарлар берилганди.

Кун янгиликлари
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 27925 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 14835 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 55934 Жамият
Пекин Вашингтонни Хитой компанияларга қарши санкцияларни бекор қилишга чақирди
00:40 359 Жаҳон
Reuters: АҚШ Мисрга ҳарбий ёрдам бермайдиган бўлди
00:34 384 Жаҳон
Эндиликда бутун маҳалла эмас, фақат қарздор истеъмолчи электр энергиядан маҳрум қилинади
00:23 1723 Жамият
Германияда Трамп боши шаклидаги гиёҳванд моддали таблеткалар аниқланди
00:21 416 Жаҳон
Сербия Ҳиндистон ва Эрон фуқаролари учун визани бекор қилди
00:18 462 Жаҳон
Суриянинг Хама вилоятига ҳаводан зарба берилиши оқибатида 50 киши ҳалок бўлди
00:06 631 Жаҳон
ОЧЛ чорак финали. «Шангҳай СИПГ» дастлабки ўйинда йирик ҳисобда ғалаба қозонди
00:01 922 Спорт
Кўпроқ янгиликлар