Икки нафар ҳижобли аёл стюрадессага шубҳали қарагани учун самолётдан тушириб юборилган. Бу ҳақида The Sun нашри хабар берди.

Нашрнинг ёзишича, воқеа JetBlue авиакомпаниясининг Бостондан Лос-Анжелесга учаётган самолёти бортида содир бўлган. Йўловчилардан бири бу жараёни видеога тушириб,YouTube’га жойлаштирган.

Авиакомпаниянинг расмий вакили икки йўловчи диний эътиқоди учун эмас, балки хавфсизлик жараёнлари сабабли тушириб юборилган.

Хабарларга кўра, икки мусулмон аёл полиция билан қисқа суҳбатдан сўнг, қўйиб юборилган.

Аввалроқ ExpressJet Airlines авиакомпаниясида ишловчи Шари Стэнли исмли мусулмон аёл спиртли ичимлик билан боғлиқ хизмат талабларини хоҳламагани учун ишдан бўшатилган эди.