Россиянинг Ингушетия ва Чечинистон ҳудудлари чегарасида журналистлар ва ҳуқуқ ҳимоячиларига қилинган ҳужум натижасида саккиз киши жабрланди. Улардан уч нафари шифохонага ётқизилди, дея хабар беради «Интерфакс». 

Ингушетиядаги касалхонага олиб келинганларнинг бири россиялик, қолган икки нафари хорижлик — швециялик ва норвегиялик журналистлар бўлишган. Уларнинг аҳволи яхши экани айтилмоқда. 

Манбада ёзилишича, воқеа Чечинистон ва Ингушетия ҳудудларини ажратиб турувчи чегарада содир бўлган. Ниқоб тақиб олган номаълум шахслар гуруҳи ёғоч таёқлар билан ҳужум қилган ва микроавтобус ҳамда унга йўлбошчи бўлиб келаётган Lada Priora машинасини гаровга олишган.