2015 йилда АҚШнинг Нью-Йорк шаҳрига 58,3 млн нафарга яқин сайёҳ ташриф буюрди. Бу ҳақда NYC & Company туристик-маркетинг агентлиги шаҳар директори Фред Диксоннинг The New York Times газетасига берган интервьюсида айтиб ўтилган.

Унинг сўзларига кўра, шаҳар маъмурияти бу йил ҳам сайёҳлар сони ошишини, улар миқдори 2,4 фоизга кўпайиб, 59,7 млн нафарни ташкил этишини кутишмоқда. Гап шаҳарга АҚШнинг бошқа ҳудудларидан келадиган сайёҳлар ҳақда ҳам бормоқда.

Таҳлилларга кўра, 2016 йилда энг кўп туристлар оқими Хитойдан келиши кутилмоқда. Мутахассисларнинг фикрига кўра, шаҳарга ўтган йилникига қараганда 8,2 фоиз кўп, яъни 920 минг хитойлик ташриф буюриши кутилмоқда. 2018 йилга келиб эса улар сони миллион нафарга етиши кутилмоқда. Хитойдан ташқари мегаполисда Англия, Канада ва Бразилиядан ҳам кўплаб сайёҳ лар ташриф буюради.