9 март куни ҳаво Нью-Йоркда ҳаво ҳарорати янги рекорд даражада исиб кетди. Кун ўртасида Манхэттен марказий хиёбонидаги ҳаво ҳарорати 25 даражага етди. Бу ҳақда АҚШ миллий метеорология хизмати маълум қилган.

2000 йилнинг 9 март куни ҳаво ҳароратининг максимум даражаси қайд этилган эди — 20,6 даража иссиқ. Об-ҳаво маълумотларига кўра, шаҳарда бундай ҳаво ҳарорати бир неча кун сақланиб туради. Маълум қилишларича, 10 март куни ҳам янги рекорд ўрнатилиши мумкин. Аммо шунга қарамай қисқа муддатга ёғингарчилик ҳам кузатилади.

Иссиқ ҳаво ҳарорати қўшни Бостон (Массачусетс штати, 25 даража), Ньюарк (Нью-Жерси штати, 27 даража) шаҳарларида ҳам кузатилган.