ОАВ: мельдоний моддаси АҚШ аксилдопинг агентлиги ташаббуси билан тақиқланган

Жаҳон 10 Март 2016 1674

Мельдоний АҚШ аксилдопинг агентлиги (USADA) махфий манбадан Шарқий европалик спортчилар уни допинг сифатида ишлатишлари ҳақидаги маълумотни олгандан кейин Бутунжаҳон аксилдопинг агентлигининг (WADA) тақиқланган моддалари рўйхатидан жой олди, деб таъкидламоқда USA Today нашри. USADA бу маълумотни олгандан кейин бу масалани ҳар йили ўтказиладиган симпозиумда кўтарди ҳамда 2014 йил октябрида мельдоний WADA кузатув олиб борадиган дори воситалари рўйхатига киритилди. 2014 йил охирида WADA’да сақланган 8,5 мингта турли сийдик намуналари текширилди. Милдронат моддаси 2,2 фоиз спортчиларнинг намуналарида аниқланган, эътиборга молик томони, бу спортчиларнинг барчаси Шарқий европалик спортчилар бўлган.

Ушбу тадқиқот натижалари WADA’нинг 2016 йил 1 январдан мельдонийни ўз қора рўйхатига киритиш учун асос бўлган.

Ўтган бир неча кун ичида милдронат моддаси россиялик спортчилар – теннисчи Мария Шарапова, фигурали учувчи Екатерина Боброва, шорт-трек бўйича Олимпия чемпиони Семен Елистратов, конькичи Павел Кулижников, шорт-трекчи Екатерина Константинова ва волейболчи Александр Маркин намуналарида аниқланган.

Кун янгиликлари
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 9803 Ўзбекистон
«Биринчи зарбада тиззаларигача, иккинчи зарбада белларигача». Лотин ва кирилл атрофидаги гаплар
17:30 / 16.08.2017 45361 Ўзбекистон
Дори қути ортига яширинган сир: тиббиётдаги яна бир "ўйин” фош этилди
17:20 / 16.08.2017 74092 Ўзбекистон
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 40858 Lifestyle
Beeline Фарғона вилоятида янги таянч станцияларини ишга туширди
Amazon облигацияларига талаб ҳажми Беларусь ЯИМ билан тенг бўлди
Трампнинг маслаҳатчиси Шарлотсвиллдаги миллатчиларни “масхарабозлар” деб атади
16:47 26 Жаҳон
Бухоро вилоят ҳокими ичимлик суви ва бозорлардаги гўшт таъминоти юзасидан баёнот берди
16:41 519 Жамият
17 ёшли онанинг 2 ёшли боласини машинада қолдириши ҳалокатли якун топди
16:41 1174 Жамият
Ўқишга кира олмадингизми? Ташвишланманг, талаба бўлишингиз мумкин 
16:32 4271 Жамият
Кўпроқ янгиликлар