Озарбайжонлик йигит ўзининг қаллиғини 9 та КамАЗдан иборат тўй кортежи билан ҳайратлантирди. Қиз Ленкоран туманидаги Ширинсу қишлоғининг аҳолиси каби бўлажак турмуш ўртоғининг бу туҳфасини муносиб баҳолади.

Тоғ йўлларидан бораётган байрамона безатилган юк машиналаридан иборат кортеж видеога олиниб,  YouTube’га жойлаштирилди. Бу ролик "КамАЗ" компаниясида ҳам илиқ қаршиланди.

Интернетда хитга айланган видеога кўплаб изоҳлар қолдирилди.

"Умрингиз "КамАЗ" каби мустаҳкам ва бардошли бўлсин. Бахтли бўлинг!", деб тилак билдириб қолдилар фойдаланувчилар.

ОАВ маълумотларига кўра, бу фикр юк машинаси ҳайдовчиси бўлиб ишлайдиган куёв Илкиннинг ўзидан чиққан. Машинани тасмалар, бантчалар ва юракчалар билан безашда унга дўстлари ва яқинлари ёрдам беришди.