«Ўзбекистон ҳаво йўллари» МАК 2017 йилда яна битта Ми-8 вертолётига эга бўлади

Ўзбекистон 10 Март 2016 2446

«Ўзбекистон ҳаво йўллари» МАК 2017 йилда битта Ми-8 вертолётини қабул қилиб олишни режалаштирган.

Ўзбекистон ҳукуматининг 2016-2020 йилларда хизматлар соҳасини ривожлантириш дастурида кейинги йили авиакомпания Ми-8 вертолётига эга бўлиши кўрсатилган.

2015 йилнинг ёзида «Вертолёти России» холдинги «Ўзбекистон ҳаво йўллари» милллий авиакомпаниясига қиймати 12,7 миллион долларлик битта Ми-8 вертолётини етказиб берганди. Россия вертолётидан «Ўзбекистон ҳаво йўллари» такрибига кирувчи «Махсус авиация ишлари авиакомпанияси» фойдаланмоқда.

Кўпроқ янгиликлар