«Ўзбектелеком» акциядорлик компанияси 2016-йил 17-феврал кунидан Ўзбекистон провайдерлари учун интернет-хизматларига тарифлар 1 Мбит/с. учун (ташқи каналда) $136,34 га туширилганини маълум қилади, деб хабар беради компаниянинг расмий сайти.

Маълумотларга кўра жорий йилнинг ўзида нархлар уч маротаба туширилган. Тарифлар 1 Мбит/с. учун 13-январдан $156,24 гача, 1-февралдан 1Мбит/с. учун $141,94 гача, 17-февралдан 1Мбит/с. учун $136,34 гача арзонлаштирилган.

Компани ўтган йилда нархларнинг ўн етти марта туширилгани ҳақида маълум қилди.