Россия президенти Владимир Путин Россия ютуқлардан ўзидан кетишдан сақланиши керак, чунки ҳали кўплаб ҳал қилинмаган муаммо ва масалалар мавжуд, деб айтди. Бу ҳақда РИА “Новости” ахборот агентлиги маълум қилди.

10 мартда Путин Кремлнинг Георгиевский залида давлат мукофотларини топширди.

Путин тақдирланганларга ўзига билдирилган илиқ сўзлар учун миннатдорчилик билдириб, у учун мукофотларни топшириш катта шараф эканлигини айтди.

Путиннинг айтишича, мамлакатда кўплаб ҳал қилинмаган муаммолар мавжуд.

"Бизда ҳали ҳал қилинмаган кўплаб масала ва муаммолар мавжуд, жуда кўп. Ва биз, албатта, бу ерда ютуқлардан бошимиз айланадиган ҳолатдамасмиз. Ҳеч қанақасига. Бироқ сиз ва сиз каби Россиянинг буюк инсонлари бу залда қанча кўпроқ бўлсангиз, биз олдимизда турган масалаларни шунчалик тез ҳал қиламиз", деб айтди Путин.