Қизи куйиб қолган тошкентлик аёл боғчадаги бепарволикдан шикоят қилди

Жамият 10 Март 2016 4306

Ирода Шукурова исмли интернет фойдаланувчиси боғчадаги 4 ёшли қизининг тарбиячи эҳтиётсизлиги оқибатида куйиш жароҳати олгани, биринчи ёрдамни кўрсатилмагани ҳақида “Маслаҳат” гуруҳида куйиниб маълум қилди.

“1 Март куни Тошкент шаҳри, Шайхонтоҳур туманидаги 484-боғчада 4 яшар қизим тарбиячаси туфайли куйиб қолди. Тарбиячи қайноқ овқатни сузаётганда қизчамнинг бўйни ва даҳанига тўкиб юборган. Энг ачинарли томони, қизимга биринчи ёрдам ҳам кўрсатилмаган ва ҳаттоки менга хабар беришмаган. Тарбиячи куйган жойидаги пуфакчаларни ўзбошимчалик билан ёриб, кўчириб ташлаб, қизимни ухлашга мажбур қилган. Билмайман, қизим бу оғриқ билан қай аҳволда ётган экан...”, дейди она.

Шикоятчи 484-МТМ боғча мудирасининг бундан ҳатто хабари бўлмагани, чора ҳам кўрмаганини айтиб, уни масъулиятсиз, лавозимига нолойиқ, деб баҳолайди.

Маълум бўлишича, қизча кейинроқ Республика Шошилинч Тиббий Ёрдам Илмий Марказига комбустиология бўлимига олиб борилган ва шифокор унга биринчи ёрдам кўрсатган. Улар қизчанинг 1-2-даражали куйиш жароҳати олгани ҳақида маълумотнома беришган.

“Мен бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси бош прокурорига, бош вазирга, Халқ таълими вазирлиги ишонч телефонига, Туман халқ таълими бошқармасига шикоят аризаси билан мурожаат қилдим.

Ахир президентимиз томонидан бу йил Соғлом она ва бола йили деб эълон қилиниши бежиз эмас. Ҳукуматимиз юрт келажаги бўлган болаларга катта эътибор қаратаётган бир пайтда, боғчада фарзандимга шундай лоқайдлик билан тан жароҳати етказиб ўтиришса-я...

Мендан ҳозирда шикоят аризамни қайтиб олишимни сўрашяпти. Менинг мақсадим эса бизнинг оиламиз бошига тушган бундай аянчли ташвиш бошқа оила фарзандлари бошига тушиш хавфини олдини олиш ҳамда уларга бераладиган жазо ва чоралар бошқа боғчадаги тарбиячи ва боғча мудираларига сабоқ бўлишини истардим”, деб мулоҳаза билдирган шикоятчи.

Кун янгиликлари
Абитуриент ҳикояси: “Мен ўқув маркази томонидан алдандим”
10:34 / 20.08.2017 30177 Lifestyle
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 42381 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 158911 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 45042 Lifestyle
Ла-лига. «Барселона» ғалаба билан бошлади
01:32 313 Спорт
Илон Маск БМТдан жанговор роботларни тақиқлашни талаб қилмоқда
Коалиция бомбалари остида 80 нафар суриялик ҳалок бўлди
00:27 924 Жаҳон
РФПЛ. «Ростов» «Краснодар» билан дуранг ўйнади, Шомуродов захирадан майдонга тушди
00:23 487 Спорт
Ҳафта дайжести: 50 минг сўмлик пул, мактаб формаси, бепарво МИБ, қотил ушланди, кирилл-лотин машмашаси, Барселонадаги теракт...
00:16 2136 Жаҳон
Бундеслига. «Боруссия» М ғалаба қозонди, «Айнтрахт» дуранг ўйнади
00:13 194 Спорт
Кўпроқ янгиликлар