Бразилия Мудофаа вазири Алду Рибелунинг маълум қилишича, 2016 йилнинг ёзида Рио-де-Жанейрода ўтказиладиган Олимпиада ўйинлари вақтида 85 минг киши хавфсизликни таъминлаш билан банд бўлади. ТАСС агентлиги хабарига кўра, шундан 38 минг кишилик қисми ҳарбий хизматчилар ҳисобланади.

20 минг ҳарбий мезбон шаҳар Рио-де-Жанейрода ишлайди, яна 18 минг киши турнирнинг футбол учрашувлари ўтказиладиган 5та шаҳар (Бразилиа, Белу-Оризонту, Манаусе, Сан-Паулу ва Салвадоре) бўйлаб жойлаштирилади.

Эслатиб ўтамиз, 2016 йилги олимпиада 5-21 август кунларида ўтказилади.