Шимолий Корея ҳукумати денгизга 2та кичик масофага ҳаракатланувчи баллистик ракеталарини учирди. Бу ҳақда Жанубий Кореядаги ҳарбийларга асосланган ҳолда "Ёнҳап" агентлиги хабар тарқатган.

Ракеталар шимолдаги Хванхе вилояти ҳудудидан учирилган ва Япон денгизининг Вонсан шаҳар-портига яқин қисмига тушган.

Манбанинг маълумотига кўра, ракеталар 500 км масофага ҳаракатланган.

Бундан олдинроқ, Шимолия Кореяда ихчам ядро каллаклари ишлаб чиқилгани ҳақида хабар берилганди.