Siemens компанияси 2,5 мингта иш ўрнини қисқартиради

Иқтисодиёт 10 Март 2016 1097

Германиянинг электрон техника ишлаб чиқарувчи йирик Siemens AG компанияси 2,5 мингга яқин иш ўринларини қисқартиради, деб хабар беради The Wall Street Journal. 

Нашрнинг хабар қилишича, компания ўз хомашёларига мижозлар томонидан талабнинг пасайиб кетгани сабабли шу каби чораларни қўллашга мажбур бўлмоқда. Асосий қисқартиришлар немис заводларида фаолият юритувчи 2 мингга яқин ходимларни ишдан бўшатиш билан бошланади.

Компания пресс-релизида таъкидланишича, мазкур чора-тадбирларни амалга оширишдан кўзланган мақсад, Европада фаолиятни мустаҳкамлаш ва ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш билан бир қаторда бозордаги танг ҳолатда рақобатбардошлиликни оширишдан иборат.

Кўпроқ янгиликлар