10 март куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида Хитой Халқ Республикасининг фавқулодда ва мухтор элчиси Сун Лижиэ билан учрашув бўлиб ўтди.

Вазирлик матбуот хизмати хабар беришича, суҳбат чоғида Ўзбекистон ва Хитойнинг минтақавий ва халқаро ташкилотлар доирасидаги ҳамкорлиги ҳамда Ўзбекистоннинг ШҲТга раислиги даврида Тошкент шаҳрида бўлажак тадбирларга тайёргарлик кўриш юзасидан фикр алмашилди.