Тошкентда ҳамкорини 41 минг долларга туширган сохта тадбиркор жазоланди

Жамият 10 Март 2016 3246

Тадбиркорлик фаолиятига пул тикиб, ундан ҳар ойда мўмай даромад олишни ният қилган тошкентлик фуқаро фирибгарнинг тузоғига тушди. Бу ҳақида “Огоҳ” нашри хабар бермоқда.

Газетанинг ёзишича, у бир танишининг маслаҳатига кўра тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи шахс билан учрашади. У одам аслида фирибгар эди ва содда фуқарони бизнес фаолияти учун 44000 АҚШ доллари тикишга кўндиради. Ҳар ой топилган фойдадан улуш бериб туриши ҳақида айтиб, аврайди.

У эса ҳар ойда шунчаки оқиб келадиган пулларга қизиқиб, 44000 АҚШ долларини бериб юборади. Фирибгар дастлабки ойларда озгинадан пул бериб туради. Берилган пуллар 3000 АҚШ долларига етгач, ғойиб бўлади. Қидира-қидира алданганини тушуниб етган жабрланувчи ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига мурожаат қилишга мажбур бўлади.

Маълум бўлишича, айбланувчи яна бир фуқародан Хитойдай техника воситаларини олиб келиб бериш ваъдаси билан 8000 АҚШ долларини олган. Бироқ техника ҳам олиб келмаган, пулни ҳам қайтармаган.

Сохта тадбиркорнинг жиноий қилмишлари исботланиб, тегишли жазога тортилган.

Кун янгиликлари
Ёдгор Саъдиев мудраган ижод аҳли, тирикчиликка айланган ижод, ёш актрисалар ва тўйлар ҳақида 
10:33 / 22.08.2017 72116 Маданият
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 37430 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 21696 Жамият
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 81691 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 62041 Жамият
Forbes: Бой бўлишдан уялмаган Малкольм Форбс
01:13 2045 Lifestyle
Зидан ҳеч қандай музокараларсиз «Реал» билан шартномани узайтиради
00:53 1382 Спорт
Бразилияда бортида 70 киши бўлган паром чўкиб кетди
00:20 1155 Жаҳон
Германиядаги йўл-транспорт ҳодисасида 44 руминиялик жабрланди
00:17 489 Жаҳон
Шаҳзодалар Уильям ва Ҳарри “Юлдузли жанглар” фильмининг янги қисмида суратга тушишди
23:44 / 23.08.2017 853 Маданият
Кўпроқ янгиликлар