Украина Туркиядан 5та мобиль ҳарбий госпиталь олади. Бу ҳақда Украина президенти Петро Порошенконинг матбуот хизмати маълум қилди.

Хабарда таъкидланишича, уларни Украинага мамлакат ҳарбий-денгиз кучларининг флагман кемаси "Гетман Сагайдачний" фрегати етказади. Бу фрегат ҳозирда Туркия билан биргаликда Мармар денгизида ҳарбий машғулотларда иштирок этмоқда.

"Бунгача биз АҚШ, Канада, Австралиядан мобиль госпиталлар олган эдик. Бугунда бу жуда муҳим ва муносабатларимизнинг стратегик характерини таъкидлайди", деб айтди Порошенко ҳамда Туркиядан Украинага госпиталларнинг берилиши "икки давлат ўртасида шериклик муносабатларининг исботи" эканини таъкидлаб ўтди.