Украина ва Туркия украиналиклар учун турк курортларида дам олишни арзонлаштириш ҳақида келишиб олдилар, деб хабар бермоқда "112 Украина" телеканали.

Бу ҳақда Украина президенти Пётр Порошенко Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўған билан Анқарадаги учрашув натижаларига кўра маълум қилди.

"Ҳамкорликни сайёҳлик соҳасида ҳам кенгайтиришга, жумладан украиналик фуқаролар учун турк курортларига ташриф буюришни арзонлаштириш бўйича келишиб олдик", деб айтди Порошенко.

Порошенко Туркияни Украинадаги хусусийлаштиришда иштирок этишга таклиф қилди.