Twitter фойдаланувчилари адашиб "Тахтлар ўйини" асари муаллифини "дафн қилишди"

Жамият 10 Март 2016 880

9 март куни Twitter фойдаланувчилари исмлардаги ўхшашлик туфайли The Beatles гуруҳи продюсери Жорж Мартиннинг ўлими ҳақидаги хабар ўрнига "Тахтлар ўйини" фильмига асос бўлган «Муз ва олов қўшиғи» номли туркум романлари муаллифи ҳисобланадиган Жорж Мартиннинг ўлими ҳақида ёза бошлашди. Бу ҳақда New York Daily News нашри хабар тарқатган.

"Мен "Жорж Мартинга таъзия билдира бошлашгач, Жорж Р.Р. Мартин ўлди деб ўйлабман", дейди ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларидан бири.

Яна бир фойдаланувчи эса, "Жорж Мартин "Тахтлар ўйинининг кейинги қисмлари сценарийсини ёзмасдан ўлгани"га афсусларини билдирган.

Бошқа бир фойдаланувчи бу адашув ёзувчи Мартиннинг ўлими ҳақида эшитган "Тахтлар ўйини" ишқибозларидан қанчаси юрак хуружига учраганига қизиқади.

Эслатиб ўтамиз, 9 март куни The Beatles гуруҳининг деярли барча пластинкалари устида ишлаган продюсери Жорж Мартин 90 ёшида вафот этди. Мартин The Beatles яратган тароналарни тижорий фойда олиш мақсадида баҳоламаган, балки уларни санъат асаридек кўрган. Уни гоҳида “бешинчи битл” деб ҳам аташган. Бундан ташқари, у гуруҳнинг бир қанча машҳур тароналарига бастакорлик ҳам қилган: Мисол учун, Yesterday қўшиғида струна квартетини ва A Day in the Life таронасида эса “апокалиптик” кулиминацияни Мартин аранжировка қилган.

The Beatles гуруҳи продюсери Жорж Мартин вафот этди

"Бешинчи битл" Энди Уайт оламдан ўтди

Кун янгиликлари
Ўқишга кира олмадингизми? Ташвишланманг, талаба бўлишингиз мумкин 
16:32 / 17.08.2017 51801 Жамият
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 16199 Ўзбекистон
Дори қути ортига яширинган сир: тиббиётдаги яна бир "ўйин” фош этилди
17:20 / 16.08.2017 98703 Ўзбекистон
БМТ бош котиби ва Хавфсизлик Кенгаши Барселонадаги терактни қоралаб чиқди
10:11 16 Жаҳон
Америкалик конгрессмен КХДРга қарши кенг кўламли киберҳужумни амалга оширишга чақирди
10:09 23 Жаҳон
Бемор арз қилишига нима сабаб бўлди?
62 ёшли эркак дунёнинг энг узун дарёларини сузиб ўтиб рекорд ўрнатди 
10:06 191 Жамият
Хитойда биринчи интернет-суд очилди
10:03 155 Жаҳон
БМТ: Испания қочқинлар билан ишлаш учун етарли манбага эга эмас
10:00 81 Жаҳон
Европа лигаси. «Милан» македонларга 6та гол урди, «Марсель» Слования клубини енга олмади ва бошқа натижалар
09:58 250 Спорт
Кўпроқ янгиликлар