Uybor.uz Telegram’даги боти ёрдамида уй сотиб олиш имкониятини тақдим этади

Технология 10 Март 2016 7403

Бугунги кунда деярли ҳар бир смартфонда бор бўлган Telegram мобил дастурининг қулайликларидан бизнесда кенг фойдаланилмоқда. Telegram мессенжерида барча алоқалар рўйхати бор — танишларга хоҳ матнли, хоҳ овозли хабар йўллаш, видеолар ва фотосуратларни истаганча юбориб, истаганча қабул қилиш, шунингдек янгилик каналларига обуна бўлиб, сўнгги воқеа-ҳодисалардан хабардор бўлиш мумкин. Унинг яна бир хусусиятидан бири ботлар воситасида уй сотиб олиш имконияти бор.

Хусусан, Тelegram’дан фойдаланган ҳолда уй сотиб олиш ёки квартира ижарага олиш ҳам мумкин. “Uybor.uz”нинг @uybor_bot боти уй сотиб олиш ёки квартирани ижарага олиш имкониятини беради.

Авваллари фақат рус тилида “гаплашган” бот энди ўзбек тилида ҳам эълонларни юбора оладиган бўлган. Агар мижоз “Uybor.uz”нинг ботидан биринчи марта фойдаланаётган бўлса, у рус тилида мурожаат қилади — “Настройки” (“Созлаш”) бўлимига ўтиб, ботни ўзбек тилида гапириш учун созлаш мумкин.

“Созлаш” бўлимида нафақат бот тилини ўзгартириш, балки мижозга бир мартада юбориладиган эълонлар сонини 20тагача кўпайтириш, эълонларни веб кўринишли қилиш, шунингдек, обунани бекор қилиш мумкин. Обуна — @uybor_bot’нинг янги версиясидаги энг фойдали янги имкониятлардан бири ҳисобланади.

Масалан, мижоз Юнусобод туманидан бир ойлик ижара нархи 150 шартли бирлик бўлган бир хонали хонадонни ижарага олмоқчи. “Ижара” бўлимига кириб, нарх оралиғи, зарур туман, хона сони бўйича керакли сўровларни киритиб, “Кўрсатиш”ни босилса, “Uybor.uz” сайтидаги бешта мос эълон кўрсатилади. “Кейинги эълонлар” тугмасини босиб, яна бешта эълонни кўриш мумкин.

Баъзида кетма-кет 30та эълонни кўриб чиқишга тўғри келади, ҳатто эълон берувчиларнинг уч-тўрт нафари билан телефонлашиш мумкин. Лекин ҳеч бири маъқул келмаса, бир қанча вақтдан кейин янги эълонлар қўшилишини кутмасдан, шунчаки “Кейинги эълонлар”нинг остидаги “Обуна” тугмасини босиб қўйиш кифоя — “Uybor.uz” сайтига сўровларингизга мос эълон қўшилиши билан бот уни сизга етказади.

Квартира ижарага олиш ёки уй сотиб олиш — Telegram’даги @uybor_bot таклиф қиладиган кенг имкониятлардан бири, холос. Мазкур бот Telegram’дан чиқмасдан туриб, янги офис топиш, уни ижара ёки сотилиш нархлари билан танишиш, шинам ва кенг ҳовлиларнинг нархи қандай бўлаётгани ҳақида бохабар бўлиш, мақбул эълонни бошқа яқинлар билан бўлишиш имконини ҳам беради.

Замонавий ва муҳташам уй ва офисларни “Uybor.uz” билан бирга, илғор ва ақлли технологиялардан фойдаланган ҳолда излаш тавсия этилади!

Реклама ҳуқуқи асосида

Кўпроқ янгиликлар