“Шакар” (That Sugar) деб номланган ҳужжатли фильмда Хью Жекман ва Стивен Фрайлар ҳам қатнашди. Бу ҳақда ҳужжатли фильм матбуот хизмати маълум қилган.

Фильм австралиялик режиссёр ва актёр Дэймон Гамо томонидан тўғри овқатланишга тарғиб этиш мақсадида экранлаштирилган. Маълум бўлишича, айрим маҳсулотлар таркибида ширинликларга қараганда кўпроқ шакар моддаси учрар экан.

“Шакар” фильми ўзида кўтариб чиққан ғояси туфайли кўплаб томошабинларнинг қизиқишига сабаб бўлди. Картина Австралия ва Буюк Британияда энг омадли ҳужжатли фильм деб топилди. У 1,5 млн доллар миқдорида фойда кўрди.