Apple компанияси ОАВга ўзининг Купертинодаги кампусида 21 мартда бўлиб ўтадиган ўз маҳсулотларининг баҳорги тақдимотига таклифнома юборишни бошлади.

Apple таклифномага "Let us loop you in" деган ёзувни бириктириб жўнатди, бу "Сизни барчасидан воқиф қилишга ижозат беринг" деб таржима қилинади.

Март ойидаги тақдимотда компания iPhone 5 моделлар қаторини давом эттирувчи, замонавий деталлар билан жиҳозланадиган 4 дюймли iPhone 5SE смартфонини намойиш қилиши кутилмоқда. Қурилма хусусан iPhone 6s процессори ва 8 Мп ли яхшиланган камера билан жиҳозланади. Шунингдек, тақдимотда 9,7 дюймли янгиланган iPad планшети, MacBook Pro ва MacBook Air ноутбуклар қаторидаги янги моделлар намойиш қилиниши кутилмоқда.