Америкаликларнинг янги турдаги авиабомбаларни ишлаб чиқариши ядровий қурол қўллаш эҳтимолини камайтиради, деб маълум қилди Россия Федерациясининг Ташқи ишлар вазирлиги қуроллар тарқалишининг олдини олиш ва назорат қилиш масалалари департаменти директори Михаил Ульянов "Коммерсант" газетасига берган интервьюсида.

Юқори мартабали мансабдорнинг сўзларига кўра, америкалик расмий шахслар мунтазам равишда авиабомбанинг янги В61 версияси юқори аниқликка эга бўлгани учун камроқ зарар келтиришини таъкидлайдилар, деб хабар беради РИА Новости.

Ульяновнинг ўзи эса бу далилга жиддий шубҳа билан қарашини маълум қилди. Чунки модернизациядан сўнг, бу авиабомбалар қаршилик кўрсатувчи воситалар тоифасидан чиқиб, жанг майдони қуроллари туркумига киритади.