Ғарбий Австралияда яшовчи полициячи Скотт Мэйсон етим қолган кенгуру боласини боқмоқда, деб ёзади People.

Кенгуру боласини йўл ёқасида ўлиб ётган онасининг халтасидан топиб олишади. Маҳаллий ҳукумат вакилларининг айтишича, унинг онасини йўлда машинада уриб кетишади ва шундоқ қолдиришади.

Кенгуруни полиция участкасига келтиришади. Ўша куни навбатчиликда жониворларни яхши кўрувчи Мэйсон навбатчилик қилар эди. У жониворчани уйига олиб кетишга рози бўлади.

Мэйсоннинг айтишича, уни ҳар уч соатда овқатлантириб туриш талаб этилади.