Беш аёл самолёт бортида баланд мусиқа деб жанжаллашиб кетди

Жаҳон 11 Март 2016 1187

АҚШнинг Spirit Airlines авиакомпаниясига тегишли самолёт бортида аёллар ўртасида жанжал чиқди. Бу ҳақда CNN телеканали маълум қилди.

Жанжалнинг чиқишига икки қиз баланд овоз билан ёқиб қўйган мусиқа сабаб бўлган. Бир неча йўловчи аёллар қизларга эътироз билдиришган.

Шундан кейин баъзилари маст бўлган аёллар ўртасида жанжал чиққан. Жанжалда 5 аёл иштирок этган.

Самолёт қўнгандан кейин жанжалкаш аёлларни полиция кутиб турган. Бироқ ҳуқуқ-тартибот муассасалари ходимлари аёлларни ҳибсга олмасликка қарор қилдилар ва уларга оғзаки танбеҳ бериш билан чекландилар.

Кўпроқ янгиликлар