Европа лигаси: «Ливерпуль» ўз майдонида «Манчестер Юнайтед»ни мағлуб этди

Спорт 11 Март 2016 1112

Европа лигасининг 1/8 босқич учрашувлари орасида энг марказий ўйин Англиянинг 2 клуби ўртасидаги учрашув бўлди. Ливерпулда ўтган дастлабки ўйинда майдон эгалари ишончли ғалабани қўлга киритди.

20-дақиқада Даниэль Старриж пенальтидан ҳисобни очишга эришган бўлса, Фирмино 73-дақиқада орадаги фарқни 2тага етказди.

Учрашувда бундан бошқа гол киритилмади. «Ливерпуль» «Энфилд»да қийинчиликсиз «Манчестер Юнайтед»ни мағлуб этди ва жавоб учрашуви олдидан ўзи учун жуда қулай натижага эришди.

Жавоб учрашуви 17 март куни «Олд Траффорд» ўйингоҳида бўлиб ўтади.

Европа лигаси, нимчорак финал, дастлабки ўйин
Ливерпуль – Манчестер Юнайтед 2:0 (1:0, 1:0)
Голлар: 1:0 – 20, пенальти Старриж, 2:0 – 73 Фирмино.
Ливерпуль – Миньоле, Клайн, Ловрен, Сако, Морено, Лаллана, Хендерсон, Эмре Жан, Коутиньо, Фирмино (Орижи, 84), Старриж (Аллен, 64).
Манчестер Юнайтед – Де Хеа, Варела, Смоллинг, Блинд, Рохо, Шнайдерлин (Швайнштайгер, 79), Феллайни, Рэшфорд (Кэррик, 46), Мата (Эррера, 79), Депай, Марсьяль.
Огоҳлантириш: Хендерсон (2), Депай (19), Ловрен (43), Рэшфорд (45), Коутиньо (49), Феллайни (60).

Кўпроқ янгиликлар