«Kun.uz» нашрининг Facebook'даги саҳифаси ўзбек ОАВи орасида биринчи бўлиб расмий тасдиқланган номига сазовор бўлди.

Ижтимоий тармоқнинг ушбу белгиси машҳур шахслар, брендлар ёки медиакомпанияларга тақдим этилади. Бу эса уларнинг ҳақиқий саҳифасини сохтасидан ажратиб олишда ёрдам беради.

Таъкидлаб ўтиш жоиз, шу кунгача ушбу белги ўзбек эстрадаси юлдузлари Шохрух ва Нилуфар Усмоновада мавжуд эди.

Аввалроқ «Kun.uz» нашри ижтимоий тармоқларда энг кўп — жами 260 000 нафардан ортиқ ўқувчига эга ўзбек ОАВи бўлганлигини ҳам маълум қилгандик.

Қуйида 11 март ҳолатига кўра, уларнинг аниқ сони билан танишишингиз мумкин:

Facebook — 30 700;
Instagram — 93 600;
Одноклассники — 77 000;
Telegram — 49 700;
Twitter — 13 900.

Бизни ўқиётганингиз учун катта раҳмат! Барча ютуқларимиз сизлар сабабли. Бизни кузатишдан тўхтаманг, биз эса биринчи бўлишдан тўхтамаймиз!