Германия президенти Йоахим Гаук жорий йилнинг март ой сўнгида давлат ташрифи билан Хитойда бўлади. Бу ҳақда ХХР ТИВ вакили Лу Кан хабар берган.

Унинг сўзларига кўра, Гаук ХХР раиси Си Цзиньпиннинг таклифига биноан 20—24 март кунлари оралиғида Хитойга келади.

Бу ташриф бўйича бошқа тафсилотлар келтирилмаган.