Ҳиндистон космик тадқиқотлар ташкилоти келгуси молиявий йилда (2016 йил апрель – 2017 йил мартгача) Ер орбитасига 25 дона хорижий сунъий йўлдошларни учиришни режа қилган.

Шу мазмундаги шартномалар АҚШ, Жазоир, Канада, Германия, Япония ва Малайзия билан тузилган.

Ҳиндистонда хорижий сунъий йўлдошлар учирилиши назорати масъулияти Ҳиндистон космик тадқиқотлар ташкилотининг Antrix Corporation бўлинмаси ўз зиммасига юклатилган.

Компания 21 мамлакатнинг 57та сунъий йўлдошини учириб, 100 миллион доллар даромад қилди.