Ингушетиядаги масжид олдида автомобиль портлади

Жаҳон 11 Март 2016 571

Россиянинг Назран шаҳридаги Носир-Кортов масжидида ўтаётган жума ибодати вақтида масжид яқинида автомобиль портлади. Бу ҳақда Ингушетиядаги ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига асосланган ҳолда ТАСС ахборот агентлиги хабар тарқатган.

Дастлабки маълумотларга кўра, портловчи қурилма орқали портлаш содир этилган.

"Бу автомобилдаги газ баллони портлаши эмасди. Кучли портловчи қурилма ҳаракатга келди", дейди манба. Унинг айтишича, 5 кг тротил эквивалентидаги портлаш рўй берган.

Жабрланувчилардан бирининг айтишича, портловчи қурилма ўрнатилган ВАЗ-2107 автомобили кишилар масжидга кириб кетганидан кейин шу ҳудудга кириб келган. Жабрланувчи шахс Ингушетия республика клиникасига оғир аҳволда келтирилган.

Хабарда айтилишича, бу воқеа Москва вақти билан соат 13:40да рўй берган. Қурилма ўрнатилган автомобиль бутунлай яроқсиз ҳолга келган, портлаш атрофдаги 5 машинага таъсир кўрсатган.

Айни вақтда махсус гуруҳлар ҳодиса тафсилотларини ўрганишмоқда.

Кун янгиликлари
Соч тўкилиши нега ёшариб кетмоқда – мутахассис жавоб беради
10:01 58925 Жамият
Олти йил фалажликда: фарғоналик она қисмати аслида қандай бўлган эди?
15:46 / 15.08.2017 67808 Жамият
Президентнинг тўйлар ҳақидаги сўзлари яна нотўғри талқин қилинди
15:15 / 15.08.2017 165856 Жамият
Тошкентдаги янги халқаро мактаб ва болалар боғчасига қабул эълон қилинди
11:17 / 15.08.2017 29041 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 35754 Lifestyle
Ўзбекистон делегацияси Бишкекда, хорижга чиқиш паспорти дараги, лотин ва кирилл машмашаси ҳамда куннинг бошқа хабарлари
20:41 77 Жаҳон
Фото: Тошкентда Ислом Каримов ҳайкали ўрнатилди
Филиппинда оғуфурушларга қарши рейдлар давомида 30 дан кўпроқ жиноятчи йўқ қилинди
20:05 288 Жаҳон
Владимир Кличко барча замонларнинг энг яхши боксчилари йигирматалигига кирди
19:55 1592 Спорт
Тожикистонлик мактаб ўқувчиларига ҳижоб ва соқол тақиқланди
19:50 1535 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар