Луи ван Гаал Рио Фердинанднинг сўзлари туфайли журналист билан уришиб қолди

Спорт 11 Март 2016 761

Англиянинг «Манчестер Юнайтед» клуби бош мураббийи Луи ван Гаал Европа лигасининг 1/8 финал дастлабки учрашувида «Ливерпуль»дан учралган мағлубиятдан (0:2) кейин яна бир марта журналистлар билан тортишиб қолди.

Мухбир ўйиндан кейин собиқ «МЮ» ҳимоячиси Рио Фердинанднинг фикрларига муносабатини сўради. Шундан сўнг ван Гаал журналист билан диалогга киришди.

– Биринчидан битта нарсани сўрамоқчиман. Сиз учун Рио Фердинанднинг нима дегани муҳимми шунчалик?

- Рио «Манчестер Юнайтед»нинг собиқ футболчиси сифатида ўз фикрини билдирган, дея қўшимча қилган журналист.

Бунга жавоб Ван Гаал: Ҳа, демак сиз ўз фикрингизни айтмаяпсиз, балки Рио Фердинанд нима демоқчи бўлганини таъкидлаяпсиз. Окей. Бу жуда зўр, жуда. Мен ҳам ҳозир ўз фикримни айтаман, сиз ҳам буни бошқа кишига савол қилиб беринг.

«Биз «Ливерпуль»нинг ўта юқори прессингига дош бера олмадик. Буни олдиндан кутган бўлсакда, бу ишни уддалай олмадик. Улар билан чемпионат доирасида ўйнаганимизда ҳам жамоа ўз уйида шундай прессинг қўллаганди.

Мен нега шундай бўлганини яна бир маротаба тушунтириб ўтаман: улар прессинг қўллашди ва биз бунга дош бера олмадик. Прессинг мухлислар томонидан эмас, футболчилардан томонидан амалга оширилди. Жуда юқори даражадаги прессинг. Умуман олганда буларнинг барчаси атмосфера... Мен қандай қилиб гол ўтказиб юборганимизни тушунтиришим мумкин. Бу жуда ёқимсиз ҳиссиёт», – дея таъкидлаб ўтган ван Гаал.

Кун янгиликлари
Хорижга чиқиш учун биометрик паспортнинг амал қилиш муддати неча йил бўлади? 
12:01 / 17.08.2017 46495 Ўзбекистон
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 7288 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 18579 Ўзбекистон
Тошкент вилояти прокуратураси расмий сайти ишга туширилди
Президент Бекободга Олмалиқ билан мусобақалашишни таклиф қилди
Махсус сиртқи бўлимда ўқиш учун қабул қандай кечади?
“Ўзбекистон ҳаво йўллари” Boeing 767 Full-flight симуляторини ишга туширди
Тожикистон 2020 йилда электр энергияси экспортидан 120 миллион доллар фойда қилмоқчи
Инсон ҳуқуқлари бўйича вакил сайёр қабулларни амалга ошириши режалаштирилмоқда
Ўзбекистонда 2017 йилда қишлоқ жойларда уй-жойлар қурилишига 2,12 трлн сўм йўналтирилади
Кўпроқ янгиликлар