АҚШнинг Техас штатидаги KYTX телеканали журналисти Андреа Мартинез бўрон туфайли вайрон бўлган Малакофф шаҳридан репортаж олиб бораётганда, унинг эътиборини майса ўрадиган машинада ўтирган ит тортди.

Видеороликни кўрганларнинг айримлари итнинг ярадор эканини айтиб ўтишган. Аммо KYTX телеканали оператори Жейсоннинг айтишича, у итни бориб кўрган, лекин жониворда ярадорлик ҳолатини кўрмаган.