Фуқаро Х.Шукуровнинг “Ўзбекистон ҳаво йўллари” Миллий авиакомпаниясида йўловчиларга хизмат кўрсатиш пайтидаги камчиликлар юзасидан мурожаатига компания бош директори ўринбосари А.Акбаров “Даракчи” газетаси орқали жавоб берди.

“Миллий авиакомпания борт кузатувчиларининг формаси халқаро стандартлар талаблари, Ўзбекистон ҳамда “Ўзбекистон ҳаво йўллари” Миллий авиакомпанияси қатновларида парвозлар амалга оширилаётган бошқа давлатларнинг иқлим шароитини ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқарилган. Форманинг бўйинга тақиладиган рўмоли миллий услуб элементидир. Борт кузатувчилар томонидан миллий бош кийим—дўппи кийилиши “Ўзбекистон ҳаво йўллари” Миллий авиакомпанияси ходимлари томонидан форма кийим-боши кийиш Қоидалари”да кўзда тутилмаган”, дейди компания вакили.

Мутасадди раҳбар, шунингдек, борт кузатувчилари ўзбек, рус ва инглиз тилида мулоқот қилиши қобилиятига эга эканлигини ҳам айтиб ўтган.