Миср ТИВнинг собиқ раҳбари Араб давлатлари лигасида янги бош котиб бўлади

Жаҳон 11 Март 2016 609

Миср Ташқи ишлар вазирлигининг собиқ раҳбари Аҳмад Абу ал-Гейт Араб давлатлари лигасининг (АДЛ) саккизинчи бош котибига (Лиганинг ижро этувчи раҳбари) айланади. Лигага аъзо мамлакатларнинг ташқи ишлар вазирлари 10 март куни Қоҳирада ўтказилган навбатдан ташқари сессия вақтида уни янги лавозимга тайинлаш бўйича қарор қабул қилишган.

Лигага раҳбарликни БАА вакилидан қабул қилиб олган Баҳрайн вакили Холид ибн Аҳмад ал-Халифанинг қайд этишича, учрашув иштирокчилари Миср вакилини бош котиблик лавозимига 2016 йилнинг 1 июлидан бошлаб 5 йил муддатга тайинлаш бўйича якдил қарор қабул қилишган. Улар амалдаги бош котиб бўлмиш Набил ал-Арабийдан ўз вазифаларини муддати якунлангунича бажаришни сўрашган.

Айни вақтда қатарликлар вакили Муҳаммад ибн Абдул Раҳмон ал-Тони (Қатар ТИВ раҳбари) бу борада қўшимча маслаҳатлашувлар ўтказиш кераклигини айтган. Унга Судан вакили ҳам қўшилган.

Қатарлик вазир Миср номзодининг бу мамлакатнинг собиқ президенти Ҳусни Муборак учун ишлаганини эслаб ўтган. Қатар томони Ҳусни Муборакнинг 2009 йилда араб давлатлари саммити ўтган Доҳа шаҳрига келишдан бош тортганини эслаган ҳамда Абу ал-Гейтнинг ўз вақтида Фаластиндаги ҲАМАС ташкилотига қарши билдирган фикрлари орқали лига сиёсатига тўғри келмайдиган ҳаракат қилганини қўшимча қилган.

Судан вакили эса Миср номзодининг ўз вақтида (Дарфур воқеалари) расмий Хартумга қарши позицияда турганидан норози бўлган. Суданликлар делегацияси Қоҳира вакилига яна 5 мамлакат қарши эканини "қистириб ўтган".

Дипломатик манбаларда келтирилишича, лиганинг янги бош котиби ўз вазифасига киришгач, Қатар, Судан ва бошқа бир қатор мамлакатларга сафар қилиб, бу мамлакатлар билан муносабатларини яхшилаши керак бўлади.

Янги бош котиб
Аҳмад Абу ал-Гейт АДЛ ташкил топганидан буён саккизинчи бош котиб бўлади. У Миср Араб республикасининг еттинчи ташқи ишлар вазири бўлган. Шу йилнинг июнида 74 ёшга тўладиган бу дипломат 1964 йилда Қоҳирадаги Айн-Шамс номли университетнинг иқтисодиёт факультетини тамомлаган. Унинг сиёсатчилик фаолияти 1965 йилда бошланган (ТИВда атташе лавозими). Кейин у Мисрнинг Кипрдаги элчиси сифатида ишлаган (1968-1972). Кейинроқ эса Мисрнинг БМТдаги вакили (1974-1977), ТИВ раҳбари маслаҳатчиси (1977-1979), Москвадаги элчихонадаги атташе (1979-1982) каби лавозимларда фаолият кўрсатган.

У 1979 йили Миср ва Исроил ўртасидаги тинчлик сулҳи тузиш бўйича музокараларда иштирок этган. 1990-1992 йилларда Миср ТИВнинг канцеляриясини бошқарган. У 1992-1996 йилларда Мисрнинг Италиядаги элчиси бўлган, 1999 йилдан 2004 йилгача Мисрнинг БМТдаги доимий вакили сифатида хизмат қилган. 2004 йилдан 2011 йилгача эса Ҳусни Муборак бошқарувининг охирги ТИВ раҳбари сифатида фаолият кўрсатган.

Уни кўп иш кутиб турибди: Сурия, Яман, Ироқ ва Ливиядаги сиёсий барқарорлик, Мисрдаги "биродарлар" муаммоси ҳамда Лигада ислоҳотлар ўтказиш (Бугунги кунда лигага нисбатан кўп масалаларда ишончсизлик ва айбловлар пайдо бўлган).

Кетаётган бош котиб
28 февраль куни Набил ал-Арабий жорий йилнинг 30 июнь куни муддати якунлангач, бу лавозимда ортиқ қолмаслиги ҳақида маълум қилди. У МЕНА нашрига берган интервьюсида Миср Араб республикаси раҳбариятига ҳам буни маълум қилганини билдирган.

Набил ал-Арабий айни вақтда 81 ёшда бўлиб, у Қоҳира университетнинг юридик факультетида ҳамда Нью-Йоркдаги ҳуқуқ мактабида таҳсил олган. У БМТнинг собиқ элчиси, ҳурматга сазовор дипломат ҳамда инсон ҳуқуқлари масаласида тажрибали эксперт саналади. У 1978-1979 йилларда Миср Араб республикасининг Исроил билан музокараларида юридик маслаҳатчи сифатида қатнашган. Шунингдек, ҲАМАС ва ФАТҲ ҳаракатлари ўртасидаги сулҳ музокараларини тайёрлашда иштирок этган.

У 1994-2004 йилларда БМТ Бош Ассамблеясининг халқаро ҳуқуқ бўйича комиссияси аъзоси бўлган, 2001-2006 йилларда Гаага халқаро судида ҳакам сифатида фаолият кўрсатган. Ал-Арабий 2008 йилдан 2011 йилгача Халқаро тижорий арбитражининг Қоҳир бўйича бўлимини бошқарган.

Мисрдаги "25 январь инқилоби" вақтида у ҳукумат ва мухолифат ўртасида воситачи бўлган. 2011 йилнинг 6 мартидан 1 июлигача Миср ТИВ раҳбари бўлиб ишлаган. У 2011 йилнинг 15 майида Аҳмад Муса (Аҳмад Муса 10 йил давомида лиганинг ижрочи раҳбари сифатида ишлаб келганди) ўрнига Араб давлатлари лигасига еттинчи бош котиб бўлганди.

Кун янгиликлари
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 28674 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 15372 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 56486 Жамият
«Ўзбекистон ҳаво йўллари» Украина банки сабаб ярим миллион долларсиз қолди
Пекин Вашингтонни Хитой компанияларга қарши санкцияларни бекор қилишга чақирди
00:40 2229 Жаҳон
Reuters: АҚШ Мисрга ҳарбий ёрдам бермайдиган бўлди
00:34 1728 Жаҳон
Эндиликда бутун маҳалла эмас, фақат қарздор истеъмолчи электр энергиядан маҳрум қилинади
00:23 6422 Жамият
Германияда Трамп боши шаклидаги гиёҳванд моддали таблеткалар аниқланди
00:21 1741 Жаҳон
Сербия Ҳиндистон ва Эрон фуқаролари учун визани бекор қилди
00:18 1341 Жаҳон
Суриянинг Хама вилоятига ҳаводан зарба берилиши оқибатида 50 киши ҳалок бўлди
00:06 1987 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар