Москвада метро қурувчилар 5 ойлик маошларини олмаганларидан кейин ишга чиқишмаяпти

Жамият 11 Март 2016 469

Москвада 11 мартда "Ингеоком" қурилиш-монтаж бошқармаси идораси ёнида бир неча ўнлаб одамлар, асосан меҳнат муҳожирлари тўпланишди.

Ҳуқуқ ҳимоячиси Икром Хамуралиев "Дождь" телеканали мухбирига айтишича, Москва метроси қурувчилари тегишли хавфсизлик техникасисиз ўтказилган 5 ойлик оғир ишлардан кейин ўз маошларини ололмаяптилар. 1 мартдан бери қурувчилар ишга чиқмаяптилар, қурилиш бошқармаси эса маошнинг тўланмаслигини етарлича молиялаштирилмаганлик билан тушунтирмоқда.

"Бу бизни ташвишга солиши керак, чунки одамлар ҳар куни оғир шароитларда 12 соатлаб ишламоқдалар, бу эса меҳнат қонунчилиги қоидабузарлиги ҳисобланади. Бизнинг қонуний талабларимиз шундан иборатки, биз оғир, виждонли ва москваликлар учун жуда муҳим бўлган меҳнатимиз учун маошимизни олмоқчимиз", деб айтди меҳнат муҳожирлари касаба уюшмалари марказий қўмитаси раиси Ринат Каримов.

"Ингеоком" Москвада 2001 йилдан бошлаб метро қуриш билан шуғуллана бошлаган. Компания ўзи қурган биринчи станция "Выставочная"ни 2005 йилда фойдаланишга топширган. Forbes маълумотларига кўра, 2013 йилда компаниянинг даромади деярли 40 млрд рублни ташкил қилган.

Кун янгиликлари
Ўқишга кира олмадингизми? Ташвишланманг, талаба бўлишингиз мумкин 
16:32 / 17.08.2017 38647 Жамият
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 14106 Ўзбекистон
Дори қути ортига яширинган сир: тиббиётдаги яна бир "ўйин” фош этилди
17:20 / 16.08.2017 90953 Ўзбекистон
Кекса немис Исландияга эски тракторда саёҳатга жўнади
ОАВ: МРБ Испанияда теракт тайёрланаётганидан огоҳлантирган
23:46 / 17.08.2017 471 Жаҳон
Янги ўқув йилида олий ўқув юртларида ўқиш учун контракт пули ошмайди
23:30 / 17.08.2017 2331 Ўзбекистон
Йўқолган никоҳ узук 13 йил ўтиб сабзида топилди
23:25 / 17.08.2017 3319 Жамият
Барселонадаги теракт гумондорлари қўлга олинди
23:20 / 17.08.2017 1495 Жаҳон
Хайрулла Нуриддинов МТРК раиси  ўринбосарлигидан кетди
23:15 / 17.08.2017 3701 Ўзбекистон
Фото: Австралияда дунёдаги энг кучли қуёш электростанцияси қурилади
23:10 / 17.08.2017 674 Технология
Кўпроқ янгиликлар