Имловий йўл қўйилган хато орқали хакерлар Бангладеш Марказий банкидан 1 млрд доллар миқдорида пул ўғирлашдан мосуво бўлишди. Аммо улар шунга қарамай банк хавфсизлик тизимини бузиб кириш оқибатида тўрт транш орқали 80 млн доллар миқдоридаги пулни ўмаришни уддасидан чиқишди. Аммо бешинчи транш АҚШ Федерал захиралари банки орқали ўтганлиги сабаб тўхтаб қолади. Бу ҳақда Бангладеш Марказий банки маълумотларига асосланиб, Bloomberg хабар бермоқда.

Манба маълумотларига кўра, хакерлар бу жиноятга бир ой мобайнида тайёргарлик кўришган. Улар АҚШ фуқароларини Филиппин ва Шри-Ланка банклари орқали пул ўтказмаларини мунтазам кузатиб боришган. Хакерлар улардан тўрт нафарнинг 81 млн АҚШ доллари миқдоридаги пул ўтказмасини ўзлаштиради. Аммо бешинчи уринишда имловий хатоликка йўл қўйилгани сабаб мақсадларига эриша олишмайди. Бунга сабаб пул ечиб олиш операцияси давомида "foundation" сўзи ўрнига адашиб "fandation" сўзини ёзиб юборишади.

Айни дамда Бангладеш ҳукумати мазкур жиноятни очиш мақсадида тегишли чора-тадбирларни амалга оширмоқда.