2015 йилда АҚШ Давлат котиби Жон Керри президент Барак Обамага Башар Асад ҳокимиятини ички ҳарбий низолар юзасидан музокаралар олиб боришга мажбур қилиш мақсадида Сурияга нисбатан ҳарбий кучлардан фойдаланиш таклифи билан бир неча марта мурожаат қилган эди.

Бироқ Оқ уй раҳбари АҚШ ташқи сиёсат идораси раисининг бу ташаббусларини рад этган. Ва охир-оқибат миллий хавфсизлик Кенгашини Сурияга қарши ҳарбий амалиётлар олиб бориш таклифи билан унга фақат Пентагон бошлиғи Эштон Картер мурожаат этиши мумкинлиги хусусида огоҳлантирди.

Маҳаллий Atlantic нашрида ёзилишича, Керри қанотли ракеталар орқали Суриянинг ҳукмрон режимга тегишли “аниқ белгиланган нуқталарига зарба бериш”ни таклиф қилган. Бундай ҳарбий ҳаракатлардан мақсад, Керрининг фикрига кўра, Асадни тўнтариш эмас, балки уни, шунингдек, Эрон ва Россияни тинчлик музокараларини олиб боришга кўндириш, деб хабар беради ТАСС.

Керри яқин кунларда Асадга босим ўтказишни назарда тутувчи янги ҳарбий режа билан Обамага мурожаат этган. АҚШ вице-президенти Жозеф Байден Керрига Вьетнамдаги ҳарбий ҳаракатларни эслатиб, уни Сурияга нисбатан ҳарбий амалиётлар ўтказиш талабини тўхтатишга чақирган.