Обама сайловдан кейин Канадага кетишни режалаштирган америкаликлар ҳақида билишини айтди

Жаҳон 11 Март 2016 454

АҚШ президенти Барак Обама сайловлардан кейин мамлакатни тарк этиб, Канада ҳудудига ўтиб кетишни режалаштирган америкаликлар ҳақида билишини айтди. Бу ҳақда у Канада бош вазири Жастин Трюдо билан учрашувидан кейин ўтказилган матбуот анжумани вақтида маълум қилган.

Бундан олдинроқ, АҚШ президентлиги учун сайловда республикачилар партиясидан номзод бўлган Дональд Трампнинг дастлабки сайловлардаги муваффақиятларидан кейин америкаликлар Google орқали Канадаги кўчиб ўтиш имкониятлари бўйича сўровлар бериши кўпайгани ҳақида хабар берилганди.

Обама матбуот анжумани вақтида Трампни эсламаган. Лекин у АҚШда ҳар сафар президентлик сайлови вақтида "канадалик дўстлар рақиб партияси сайловда устун келадиган америкаликларга бошпана таклиф этишни канда қилмаслиги" ҳақида гапирган.

Обама шунингдек, Канада бош вазири билан бу юзма-юз кўришишидан кейин барчаси яхши бўлишини қўшимча қилган. Унинг бу гапи йиғилганлар орасида енгил кулги келтириб чиқарган.

Кун янгиликлари
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 34317 Жамият
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
11:30 / 18.08.2017 72588 Ўзбекистон
Миллий бренд — Fratelli Casa кийимларининг тарихи, бугунги ютуқлари ва келажак режалари ҳақида
11:05 / 18.08.2017 10588 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 136849 Жамият
Шавкат Мирзиёев: «Пастга тушиб, одамларнинг дарди билан яшаш — яккаю ягона ва энг улкан мақсадимиздир»
А серия. «Наполи» ҳам ишончли ғалаба билан старт олди
03:03 240 Спорт
Гулистон туманидаги намунали уйларнинг намунасиз кўчалари. Мутасаддилар бунга нима дейди?
02:35 1015 Жамият
Виталий Денисов футболга қайтганидан хурсанд
02:29 553 Спорт
«Агробанк» ҳақми ёки биолаборатория? Зарбдордаги чигал муаммони ким ҳал қилади?
02:25 732 Жамият
«Ўзбекистонда болалар кейинги 5 йил мобайнида боғчага 100 фоиз жалб қилинади» — Президент
Кўпроқ янгиликлар