Пентагон АҚШ махсус кучлари ИШИДнинг кимёвий қурол ишлаб чиқариш бўйича бош муҳандисини қўлга олганларини тасдиқлади, деб хабар бермоқда Reuters ахборот агентлиги.

Пентагон баёнотида Сулаймон Довуд ал-Афарий, шунингдек Абу Довуд исми билан ҳам маълум бўлган кимса қўлга олингани айтилган. Айни вақтда у Ироқ ҳукумати назоратида қолмоқда.

Пентагоннинг таъкидлашича, Абу Довуд ИШИДнинг кимёвий қуроллар объектлари ва турли кимёвий ишлаб чиқаришлари ҳамда бу тузилмада ишловчи ва унга алоқаси бор одамлар ҳақида батафсил маълумот берган.