Испаниялик теннисчи, жаҳон профессионал теннисчилар Ассоциацияси (ATP) рейтингида 5-ўринни эгаллаб турган Рафаэль Надаль ўзига нисбатан допинг қабул қилган дея айблов қўйган Франция собиқ спорт вазири Розелин Башелони судга бериши мумкин. Бу ҳақда Cadena COPE радиоси хабар тарқатди.

Олдинроқ Башело D8 телеканалига берган интервьюсида спортчининг 2012 йилда 7 ой мобайнида теннис мусобақаларида иштирок этмаганига допинг билан боғлиқ муаммолар сабаб бўлганини маълум қилганди.

«Ҳаммамиз биламизки, Надалнинг жароҳати аслида допинг-текширувнинг ижобий натижа берганида. Теннисчи бир неча ой ўйнамаганига унинг допинг-тестдаги муваффақиятсизлиги сабаб бўлган. Ҳар доим ҳам эмас, лекин тез-тез», - дея таъкидлаганди Башело.

Ҳозирда Американининг Индиан-Уэллс шаҳрида бўлиб ўтадиган турнирга бор эътиборини қаратган. Мусобақадан кейин у Башелони ёлғон хабар тарқатгани учун судга беришни мақсад қилиб қўйган.