Мадриднинг "Реал" клуби ҳужумчиси Криштиану Роналду клубга айни вақтда катта ғалабаларга эришиш учун кўп нарса етишмаётганини айтди. Футболчи бунда мухлислар қўллаб-қувватлови ҳам муҳим эканлигини қайд қилиб ўтди.

"Бизга ҳали ҳам кўп нарса етишмаяпти: барқарорлик, омад ва ғалаба учун ирода. Бироқ фикримча, биз ҳозир тўғри йўлдан кетмоқдамиз. Мухлислар ҳақида гапирадиган бўлсам, уларнинг қўллаб-қувватлашини ҳис қилиш ҳар доим муҳимдир", деб Роналду айтган сўзлар УЕФА расмий сайтида келтирилди.

Охирги вақтлар Роналду ўз ўйини деб кўп марта танқидга ва ҳаттоки "Сантьяго Бернабеу" стадионида норози бўлган мухлислар томонидан ҳуштакбозликка ҳам учраганди.