Ростовлик эркак смартфон ўрнига шоколад плиткаси олди

Жаҳон 11 Март 2016 972

Ростовлик эркак Андрей Крашнев Россияда оммавий бўлган, Хитойнинг Аliexpress интернет-дўконида

ига буюртма берди. Бироқ у смартфон ўрнига шоколад плиткасини олди.

Андрей бу ҳолат акс этган видеога ёзган изоҳида у жўнатмани олгани почтага борганида почта ходимлари унга жўнатмани беришгандаёқ унда шубҳа пайдо бўлганини айтган. Унинг айтишича, қора пакет сариқ скотч билан ўралган бўлган. Айнан шу ҳолат Андрейда шубҳа уйғотган ва шу туфайли у жўнатмани почтанинг ўзидаёқ очишга қарор қилган.

"Мен қора пакет сариқ скотч билан ўралганига дарров ҳайрон бўлдим. Мен пакетни почта бўлимидаёқ очишга ва бу жараённи видеога муҳрлашга қарор қилдим. Менинг хавотирларим тасдиқланди. Жўнатма ичида телефон йўқлиги аниқланди", деб айтмоқда эркак.

Андрей олиши керак бўлган телефон шундай кўринишга эга.

Андрей бу ҳолатдан саросимага тушмай, почта бўлимида зарурий ҳужжатларни тўлдирди, интернет-дўкон сайтида буни маълум қилди ва ўзи олган видеони жойлаштирди. Бу Андрейга харид учун тўлаган барча пулини тўлиқ қайтиб олишга ёрдам берди.

Андрей у билан юз берган ҳолатдан бошқалар унумли фойданишларига умид билдирди.

Кўпроқ янгиликлар