Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин ядровий синовларни фаолроқ ўтказишни буюрди. Бу ҳақда 11 мартда Шимолий Корея ОАВларига иқтибос келтирган ҳолда ТАСС ахборот агентлиги маълум қилди.

Ким Чен Ин буйруғида айтилишча, ядровий синовлар "Шимолий Корея томонидан яратилган ядровий жанговар каллакларнинг барбод қилувчи имкониятини" баҳолашга қаратилади.

Жанубий Кореянинг "Рёнхап" ахборот агентлиги маълумотларига кўра, Шимолий Корея етакчиси ядровий зарядни етказишнинг янги воситаларини яратиш зарурлигини айтган. "Шимолий Корея душманга ерда, осмонда, денгизда ва сув остида ядровий қурол билан зарба беришга тайёр бўлиши керак", деб айтди Ким Чен Ин.

Ким Чен Ин 9 мартда Шимолий Корея баллистик ракеталарга ўрнатиладиган ядровий каллакларнинг ўлчамини кичрайтиришга муваффақ бўлганини маълум қилди.